Разделы презентаций


Кадимги Шарк тамаддунларида таълим-тарбия тараккиёти

Содержание

Кўпгина тарихчи, археолог, этнограф олимлар кишилик маданий тараққиёти даражасини даврлаштириш муаммоси устида бош қотириб, илмий изланишлари натижаси ҳамда турли хил манбаларга таянган ҳолда, курраи заминда 5 марта йирик цивилизация юксалишлари рўй

Слайды и текст этой презентации

Слайд 1ЭНГ ҚАДИМГИ ДАВРЛАРДА ХАЛҚ ПЕДАГОГИКАСИ ТАРАҚҚИЁТИ

ЭНГ ҚАДИМГИ ДАВРЛАРДА ХАЛҚ ПЕДАГОГИКАСИ ТАРАҚҚИЁТИ

Слайд 3Кўпгина тарихчи, археолог, этнограф олимлар кишилик маданий тараққиёти даражасини даврлаштириш

муаммоси устида бош қотириб, илмий изланишлари натижаси ҳамда турли хил

манбаларга таянган ҳолда, курраи заминда 5 марта йирик цивилизация юксалишлари рўй берганлигини эътироф этадилар.
Кўпгина тарихчи, археолог, этнограф олимлар кишилик маданий тараққиёти даражасини даврлаштириш муаммоси устида бош қотириб, илмий изланишлари натижаси

Слайд 41. Эрамиздан аввалги 3-минг йилликда Кичик ва олд Осиё ҳудудлари,

Фрот ва Дажла, Нил ҳамда Ҳинд дарёлари ҳавзаларида юз берган

дастлабки таррақиёт куртаги фанда “Қадимги шарқ цивилизацияси“ номи билан машҳурдир. 2. Аксарият олимлар «Антик давр цивилизацияси» номи билан машҳур иккинчи цивилизация милоддан аввалги 1-минг йилликнинг ўрталарида Греция ва Римда рўй берган деб ҳисоблашади. 3. Учинчи цивилизация араб истилосидан кейинги даврда Мовароуннаҳр ва Хуросон ҳудудларида мелодий IX-XIII аср бошларида юз берган ва жаҳонда тенгсиз ақл даҳолари, олиму фузалолар, мутафаккирларни етказиб берган 4.Тўртинчи цивилизация XIV-XV асрларда Европа ва Осиёда юз берган уйғониш даври билан боғлиқ бўлиб, 5.Охирги бешинчи тараққиёт илм-фан, техника юксалиши, буюк кашфиётлар даври, инсон ақл-заковати маҳсулининг барча соҳаларда қўлланилиш даври, яъни XX аср цивилизациясидир.
1. Эрамиздан аввалги 3-минг йилликда Кичик ва олд Осиё ҳудудлари, Фрот ва Дажла, Нил ҳамда Ҳинд дарёлари

Слайд 5Тарбия ибтидоий одамнинг жисмоний, ақлий ҳамда ахлоқий-ҳиссий жиҳатдан улғайишига туртки

бўлди. Тарбия мазмуни ва усуллари онгнинг ривожланиши ва ижтимоий тажрибанинг

бойиши натижасида мураккаблашиб борди. Бирор хил алоҳида функцияни бажармаган ҳолда тарбия ҳаётий тажрибани кейинги авлодга етказиш жараёнига хизмат қилди. Бундай кўринишда тарбия дастлабки тўпланган тажрибалар ҳамда овчилик малакаларини онгли равишда бир-бирига ва авлодига ўтказиш асосида инсоннинг ҳайвонот дунёсидан ажралиб чиқиш даврида 2-3 млн йил аввал пайдо бўлди.
Ҳозирги анатомик-физиологик шаклга хос одамнинг пайдо бўлиши давригача бизни бир неча минг йиллар ажратиб туради. Тарбиянинг алоҳида фаолият тури сифатида вужудга келиши ҳам айнан шу даврлар (35-40 минг йил аввал) га тўғри келади.

Тарбия ибтидоий одамнинг жисмоний, ақлий ҳамда ахлоқий-ҳиссий жиҳатдан улғайишига туртки бўлди. Тарбия мазмуни ва усуллари онгнинг ривожланиши

Слайд 6 Ибтидоий тузум даври интиҳосида жамоа бўлиб тарбиялаш анъанаси асосида болалар

ва ўсмирлар учун ўзига хос “ёшлар уйлари” ташкил этилганки, мазмун

ва моҳият жиҳатидан бу уйлар мактабларнинг дастлабки кўриниши шаклида фаолият кўрсатган. Бу уйлардаги тарбиянинг асосий шакли жамоавий ўйинлар ва машғулотлар эди. Аста-секин ёшлар уйи тарбияланувчиларининг фаолият характери, ўқувчилар ҳамда мураббийларнинг таркиби ҳам ўзгариб борди. Мулкий табақаланиш ривожи билан камбағаллар ва ўзига тўқ жамоа аъзолари учун алоҳида ёшлар уйи ташкил этила бошланди. Бундай уйлар Америкадаги майя ва ацтеклар, шунингдек, Янги Зелландиядаги майори қабилаларида фаолият кўрсатганлиги тўғрисида кўпгина маълумотлар бор
Ибтидоий тузум даври интиҳосида жамоа бўлиб тарбиялаш анъанаси асосида болалар ва ўсмирлар учун ўзига хос “ёшлар уйлари”

Слайд 7
Қадимги Майя ва ацтек қабиласи вакиллари.

Қадимги Майя ва ацтек қабиласи вакиллари.

Слайд 8 Жамиятдаги ижтимоий фаолиятнинг алоҳида қисми сифатида мактаб эрамиздан аввалги

5 минг йилликда Қадимги Шарқда пайдо бўлди.
Қадимги Шарқ давлатларида

мактаб ва тарбия: турли-туман иқтисодий, ижтимоий, маданий, этник, жуғрофий ва бошқа факторлар таъсирида ривожланди. Инсонлар томонидан тўпланган маданий тажрибани кейинги авлодга етказиш шакл ва усуллари ҳам ўзгариб бориб, ўсиб келаётган авлодга таълим бериш мақсадида махсус таълим тузилмалари ташкил этилди.
Жамиятдаги ижтимоий фаолиятнинг алоҳида қисми сифатида мактаб эрамиздан аввалги 5 минг йилликда Қадимги Шарқда пайдо бўлди.

Слайд 9 Ёзувнинг пайдо бўлиши ва тараққий этиши таълим-тарбия генезисининг асосий омили

сифатида инсониятнинг умумий тараққиёт даражасига бениҳоя улкан таъсир кўрсатди.
Пиктографик ёзувдан

логографияга, яъни нутқнинг нафақат асосий мазмуни, балки унинг алоҳида сўз ва ибораларга бўлакланиб ўтиш жараёнида ёзув янада мукаммалроқ тус олиб, уни махсус ўргатишни талаб қила бошлаган. Ёзувнинг кейинги такомиллашуви аввал бўғинли сўнгра фонетик ёзувнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиб, таълим олиш жараёнини соддалаштириш ҳамда енгиллаштиришга таъсир кўрсатди.
Ёзувнинг пайдо бўлиши ва тараққий этиши таълим-тарбия генезисининг асосий омили сифатида инсониятнинг умумий тараққиёт даражасига бениҳоя улкан

Слайд 10Ёзувнинг ихтиро қилиниши шумер халқининг оламшумул маданий ютуқларидан биридир. Инсоният

тарихида шумерликлар милоддан аввалги IV минг йилликда, бугунги кундан олти

минг йиллар аввал, пиктографик ёзув усулини ихтиро қилганлар.

Миххат ёзуви

Ёзувнинг ихтиро қилиниши шумер халқининг оламшумул маданий ютуқларидан биридир. Инсоният тарихида шумерликлар милоддан аввалги IV минг йилликда,

Слайд 11Ниҳоят ақлий меҳнат билан жисмоний меҳнатнинг алоҳида фаолият тури сифатида

фарқланиши натижасида жамиятда янги мутахассислик –ўқитувчилик касби пайдо бўлди.


Ниҳоят ақлий меҳнат билан жисмоний меҳнатнинг алоҳида фаолият тури сифатида фарқланиши натижасида жамиятда янги мутахассислик –ўқитувчилик касби

Слайд 12Эрамиздан олдинги 3-минг йилликда пайдо бўлиб, эрамизнинг 100-йилига қадар икки

дарё Фрот ва Дажла оралиғида ташкил топган давлатлар (Шумер, Аккад,

Бобил, Ассирия ва б.) ўзига хос барқарор давлатчилик анъаналари ҳамда маданий тараққиёт даражаларига эга бўлганлар. Бу ерда астраномия, математика, мусиқа, агромаданият муваффақиятли ривожланиб, турли хил санъат турлари гуллаб-яшнади. Месопатамиянинг қадимги шаҳарларида истироҳат боғлари, кўприклар барпо қилинди, йўллар ётқизилиб, каналлар қурилди. Шаҳар марказида диний идора – зиккуратлар қад ростлаган эди.
Эрамиздан олдинги 3-минг йилликда пайдо бўлиб, эрамизнинг 100-йилига қадар икки дарё Фрот ва Дажла оралиғида ташкил топган

Слайд 13Деярли барча шаҳарларда таълим муассасалари фаолият кўрсатган. Таълим муассасалари эрамиздан

аввалги 3-минг йилликда пайдо бўлиб, хўжалик ҳамда маданият жабҳаларининг эхтиёжларидан

келиб чиққан ҳолда, барча соҳадаги маълумотларни ёзувга кўчириб, қайд этиб борувчи хат-саводли кишилар мирза-котиблар тайёрлаш йўналишида фаолият кўрсатди. Мактабларда, асосан, давлат ва ибодатхоналар учун мирза-котиблар тайёрланиб, улар ўз даври учун таълим ва маданият ўчоғи ҳисобланган. Мактабда, асосан, шумер тили ва адабиёти ўқитилган. Юқори синф ўқувчилари келажакда тор мутахассислашувга қараб грамматика, астраномия, математика, тиббиёт ҳамда ҳуқуқ каби фанларни мустаҳкам ўзлаштирганлар. Таълим жараёнида тарбия усули сифатида жисмоний жазо кенг қўлланилган.
Деярли барча шаҳарларда таълим муассасалари фаолият кўрсатган. Таълим муассасалари эрамиздан аввалги 3-минг йилликда пайдо бўлиб, хўжалик ҳамда

Слайд 14 Мирзаларни тайёрловчи дастлабки

мактаблар “лавҳлар уйи” (ШУММЕР ТИЛИДА-ЭДУБА) деб номланган. Ёзувлар лойдан ясалган,

ҳўл лавҳлар сатҳига чўп қирғичлар билан ўйиб битилган. Сўнгра оловда куйдирилиб қуритилган. Эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда лой лавҳлар, устига мум сурилган ёғочдан ясалган лавҳлар билан алмаштирилиб, керакли маълумотлар лавҳ юзасига тирнаб ёзилган.
Мирзаларни тайёрловчи дастлабки мактаблар “лавҳлар уйи” (ШУММЕР ТИЛИДА-ЭДУБА) деб номланган.

Слайд 15Биринчи эдубалар кичкина муассаса типида ташкил этилиб, ушбу таълим даргоҳида

фақатгина битта ўқитувчи таълим берганлиги билан характерланган. Ўқитувчининг асосий вазифаси

мактабни бошқариш ҳамда андоза-лавҳларни тайёрлаш ҳисобланиб, ўқувчилар бу лавҳлар мазмунини ўрганиб, машқ-лавҳларига кўчириш натижасида эгаллаган билимларини мустаҳкамлардилар. Нисбатан каттароқ “Лавҳлар уйлари”да ёзув, ҳисоб ҳамда расм чизиш, мусиқий билимларни ўргатиш бўйича алоҳида ўқитувчилар фаолият кўрсатар эдилар. шунингдек, махсус мураббий тартиб ва интизомни назорат қилган.
Биринчи эдубалар кичкина муассаса типида ташкил этилиб, ушбу таълим даргоҳида фақатгина битта ўқитувчи таълим берганлиги билан характерланган.

Слайд 16Мусиқачи-мураббий.Месопатамия. Рельеф. эр.ав. II –иккинчи минг йилликнинг 1-ярми. Терракота, барельеф.баландлиги.

13,5 см Лувр, Париж

Мусиқачи-мураббий.Месопатамия. Рельеф. эр.ав. II –иккинчи минг йилликнинг 1-ярми. Терракота, барельеф.баландлиги. 13,5 см  Лувр, Париж

Слайд 17Ёдлаш ҳамда кўчириб ёзиш умумий таълим методлари хисобланган. Ўқувчилар дарс

(муғубба) жараёнида андоза-лавҳлардан нусха олиб, машқ лавҳларига кўчириб ёзганлар. Қуритилмаган

машқ лавҳларидаги ёзувлар ўқитувчи томонидан тузатилган, зарур бўлганда ўзгартириш киритилган. Кейинги даврларда ҳатто диктант кўринишидаги машқлар ҳам бажарилган. Ўқитиш методикаси асосини оддий, кўп марталаб такрорлаш, луғат сўзлар қатори, атамалар, матнлар, топшириқ ҳамда уларнинг ечимини механик эсда сақлаш жараёни ташкил этган.


Эдубадаги сопол машқ лавҳлари

Ёдлаш ҳамда кўчириб ёзиш умумий таълим методлари хисобланган.  Ўқувчилар дарс (муғубба) жараёнида андоза-лавҳлардан нусха олиб, машқ

Слайд 18Ўз навбатида мактабларда таълимнинг бошқа, яъни ўқитувчининг ўқувчи билан суҳбати,

ўқувчиларга қийин атама ва матнларни тушунтириш каби методларидан ҳам фойдаланганлар.

Ўқитувчи ёки синфдош, ҳатто тассавурда ҳосил қилинадиган предмет билан баҳс қилиш – диалог усули ҳам кенг ишлатилган. Бунда ўқувчилар жуфтликларга бўлиниб, ўқитувчилар бошчилигида маълум масалаларни исботлаб, маъқуллаб, керак ўринда инкор этишган

Ўқитувчи ўқувчига суҳбатни қўйидаги тартибда ўтказишни таклиф қилади: “Мен сендан сўрашни истаяпман, шунинг учун мен билан гапир. Мен сен билан гапиришни истайман, шунинг учун менга жавоб бер. Агар сен мендан сўрашни истамасанг, унда мен сендан сўрайман. Агар сен менга жавоб беришни истамасанг, унда мен сендан “Нега менга жавоб бермайсан?” деб сўрайман”. Бу мантиқий усул асосида устоз-шогирдлик муносабатлари шаклланаётганлик ҳоллатини кузатиш мумкин.

Ўз навбатида мактабларда таълимнинг бошқа, яъни ўқитувчининг ўқувчи билан суҳбати, ўқувчиларга қийин атама ва матнларни тушунтириш каби

Слайд 19Ассирия пойтахти Ниневия шаҳри харобаларидан топилган ҳужжат (эр.ав.2-минг йиллик) эдубада

таҳсил олаётган ўқувчининг бир кунлик ўқув фаолиятини тиклашга ёрдам беради

“Эй ўқувчи, сен ҳар куни қаерга борасан?” – деб сўради ўқитувчи.
“Мен мактабга бораман”, – жавоб берди ўқувчи.
“Сен у ерда нима қиласан?”
“Мен ўзимнинг машқ лавҳимни тайёрлайман.
Нонушта қиламан. Менга оғзаки, ёзма сабоқ беришади.
Машғулотлар тугагач, мен уйга қайтиб, отам билан учрашаман.
Отамга бажарган ишларим тўғрисида ҳисобот бераман, отам хурсанд бўлади.
Эрталаб уйғонганимда ойим билан кўришиб, унга “тезроқ нонушта тайёрланг” дейман.
Сўнгра мактабга бораман. Мактабда назоратчи мени “Нега кечикдинг?” – деб сўроқ қилади.
Қўрқув ва ҳадик билан ўқитувчига юзланиб кечирим сўрайман, сўнгра унга таъзим қиламан”.
Ассирия пойтахти Ниневия шаҳри харобаларидан топилган ҳужжат (эр.ав.2-минг йиллик) эдубада таҳсил олаётган ўқувчининг бир кунлик ўқув фаолиятини

Слайд 20 Қадимги Месопатамияда вужудга келган давлатчилик шакллари ва улардаги тизимлаштирилган

таълим-тарбия жараёни кейинги давр тамаддунлари учун пойдевор вазифасини бажариб, инсоният

тараққиёти учун беҳисоб имкониятлар эшигини очиб берди.
Қадимги Месопатамияда вужудга келган давлатчилик шакллари ва улардаги тизимлаштирилган таълим-тарбия жараёни кейинги давр тамаддунлари учун пойдевор

Слайд 21 ҚАДИМГИ МИСРДА МАКТАБ.
Қадимги Мисрликларда мактаб таълими тўғрисидаги дастлабки маълумотлар эрамиздан

олдинги 3-минг йиллик даврига тўғри келади.
Қадимги Мисрда қабул қилинган

педагогик метод ва усуллар ўз даври, шунингдек жамиятнинг ижтимоий таълим-тарбия мақсадига тўла-тўкис мос келарди. Ўқувчидан, асосан, эшитиш ҳамда бўйсуниш талаб этиларди. “Эътиборли бўл ва эшитган нарсаларингни ёдда сақла!” ёки “Бўйсуниш-инсондаги энг олий хислат” каби афоризмлар ўша давр учун хос бўлиб таълим-тарбия жараёни моҳиятини англашга ёрдам беради. Ўқувчи ёки таълим олувчи томонидан итоаткорлик ва тўлиқ бўйсунишга эришиш мақсадида жисмоний жазо кенг қўлланилган.

Қадимги папирусда ёзилган қуйидаги сўзлар мактаб шиори ҳисобланган: “Болаларнинг қулоқлари гавдасининг орқасида жойлашган, диққат ва эътибор билан тинглашлари учун уларни мунтазам савалаб туриш лозим”.
ҚАДИМГИ МИСРДА МАКТАБ. Қадимги Мисрликларда мактаб таълими тўғрисидаги дастлабки маълумотлар эрамиздан олдинги 3-минг йиллик даврига тўғри

Слайд 22Таълим олиш жараёни оғир меҳнат ва чидамни талаб қилган. Мактабда

машғулотлар эрталабдан то кеч тушганга қадар давом этган. Муваффақиятга эришиш

йўлида ўқувчиларга ҳар хил оммавий байрамлар, тадбирларга қатнашиш, турли кўнгилочар муассасаларга бориш маън этилиб, кундалик завқ, қувонч, хурсандчиликлардан бебаҳра қолганлар. Папирусларнинг бирида битилган ўқитувчининг лоқайд ўқувчига нисбатан айтилган қуйидаги фикрлари диққатга сазовордир:

“Ўз ўрнингда тур! Китоблар аллақачон ўртоқларинг ёнида. Китобингни варақла ва ўқи. Ёзишни сев, рақсдан нафратлан. Кун бўйи бармоқларинг ёрдамида ёз, кечаси ўқи. Кунни хурсандчилик билан ўтказмагинки, ҳолингга вой! Кимки кўпроқ билса, ундан маслаҳат сўра. Менга сени ўқишни ташлаб, вақтичоғлиқ қилишни истайди, деб айтишмоқда. Сен худосиз ибодатхона, нонсиз дастурхонга ўхшайсан. Сенга най садоси остида қўшиқ айтишни ўргатадилар. Сен қизлар даврасида, хушомадлар оғушида. Сенга гулчамбар тақишган. Кўзингни оч! Агар сен кўчаларда юрсанг, оёқларинг боғланиб, бегемот терисидан ясалган камар билан саваланасан”.

Таълим олиш жараёни оғир меҳнат ва чидамни талаб қилган. Мактабда машғулотлар эрталабдан то кеч тушганга қадар давом

Слайд 23Папирусга панд-ўгитларни ёзиш жараёни

Папирусга панд-ўгитларни ёзиш жараёни

Слайд 24Ёзув эрамиздан аввалги 3-минг йиллик даврида сопол бўлаклар, тери ҳамда

ҳайвонлар суякларига битилган бўлса, кейинчалик папирус ўсимлиги барглари ҳамда танасидан

тайёрланган махсус қоғозлар пайдо бўлди. Котиб ҳамда ўқувчилар ўзига хос ёзув анжомлари: сув учун идиш, ранг ҳосил қилувчи охра ҳамда кул сақланадиган ичи йўнилган ёғоч лавҳ, ёзиш учун ёғоч таёқчалардан фойдаланишган


Қадимги Мисрдаги ёзув анжомлари(эр.авв 2-минг йиллик).

Ёзув эрамиздан аввалги 3-минг йиллик даврида сопол бўлаклар, тери ҳамда ҳайвонлар суякларига битилган бўлса, кейинчалик папирус ўсимлиги

Слайд 25Папирус ўсимлиги.

Папирусдан тайёрланган ёзув ўрами
Папируслар сақланган махсус ғилоф (эр авв.

1000-йил)
Папирус ўсимлиги.         Папирусдан тайёрланган ёзув ўрами Папируслар сақланган махсус

Слайд 26МИСРЛИКЛАРНИНГ ПАПИРУСЛАР МАТНИДА БИЗГАЧА ЕТИБ КЕЛГАН КИТОБЛАРИ :
“Денгиз ҳалокатига

учраган киши ҳақида эртак”,
“Синуха ҳақида ривоят”,
“Ҳақиқат ва ёлғон”,

“Ака ва ука”,
“Ҳалокатга маҳкум шаҳзода”,
“Атон маъбудига алқов”,
“Юпанинг истилоси”
“Марҳумлар китоби”
МИСРЛИКЛАРНИНГ ПАПИРУСЛАР МАТНИДА БИЗГАЧА ЕТИБ КЕЛГАН КИТОБЛАРИ : “Денгиз ҳалокатига учраган киши ҳақида эртак”, “Синуха ҳақида ривоят”,

Слайд 27“Марҳумлар китоби”да бу дунёни тарк этган ҳар бир киши ўз

ҳаёти давомида бажарган яхши ишлари юзасидан “икки ҳақиқат” саройида Худо

Осирис олдида жавоб бериш лавҳаси тасвирланган. Марҳумнинг жавобларига қараб унинг фаолиятига баҳо берилади.
Эзгулик, яхшилик, ҳалоллик, олийжаноблик, меҳрибонлик, ростгўйлик каби бир қатор ахлоқий хислатларнинг куйланиши ушбу ёдгорликнинг қимматини оширибгина қолмасдан, қадимги Мисрдаги жамият аъзосининг таълим-тарбия пойдевори негизига қурилган маънавий-ахлоқий қиёфасини ёритишга хизмат қилади:
“Марҳумлар китоби”да бу дунёни тарк этган ҳар бир киши ўз ҳаёти давомида бажарган яхши ишлари юзасидан “икки

Слайд 28ХУДО ОСИРИС ОЛДИДА МАРҲУМ ЖАВОБ БЕРМОҚДА.

ХУДО ОСИРИС ОЛДИДА МАРҲУМ ЖАВОБ БЕРМОҚДА.

Слайд 29Алқовлар бўлсин сенга, эй буюк худо, икки ҳақиқат хоқони!   Мен сенинг

жамолингни кўрмоққа келдим! Сенинг ва икки ҳақиқат саройидаги қирқ икки худонинг

номларини эъзозлайман. Улар нобакор, бадкирдор, ярамас кишиларнинг қонини сўришади. Мен сендан ҳақиқат излаб келдим ! Ҳақиқат нурлари остида комронлик менга ҳамроҳ бўлсин!

Ёмонликни раво кўрмадим,
Жонзотларга зарар бермадим.
Гуноҳ ишлар бажармадим ҳеч.
Тоатдаман то эртаю-кеч.

Чиқармадим жоҳил деган от.
Ярамаслик – иллат, менга ёт.
Кучсизларга қўл кўтармадим.
Бировни ҳеч таҳқирламадим

Разилмасман худо олдида.
Баробарман гадо олдида.
Қулга жабр бермадим ҳатто,
Кўз ёшларин тўкмадим якто.

Қотиллика қўл тутганим йўқ,
Қадамадим дўст кўксига ўқ.
Қотилликни буюрмадим ҳам 
Буткул ётдир менга жафо, ғам.

Алқовлар бўлсин сенга, эй буюк худо, икки ҳақиқат хоқони!   Мен сенинг жамолингни кўрмоққа келдим! Сенинг ва икки

Слайд 30Касалликка сабабчимасман
Покиза-ю, саришта касман.
Асрадим заҳира, дон-дунни
Улаб бирга кундузу -тунни.

Худоларга

шак келтирмадим.
Марҳумларга гап келтирмадим.
Хиёнаткор эмасман, эй дўст,
Оғзимдан чиқмаган ёмон

сўз.

Тарозуга тошни қўйиб кам,
Халқ ҳаққини емадим ҳеч ҳам.
Чўп олмадим қўйнинг бўғзидан,
Сут олмадим бола оғзидан

Сув олдига тўсиқ қўймадим,
Бечоранинг қўйин сўймадим.   
Ўчирмадим оташ-оловни,
Бошим узра тутдим яловни.

Қурбонлик келтириб худога,
Қўлларим очдим мен дуога.
Худо номин доим тутиб ёд,
Висолига етдим кўнглим шод.

Пок эрурман ! Пок эрурман ! Пок !!! [1]
[1] Чегодаев М.А.Древнеегипетская Книга мсртвых — фрагменты перевода и комментарии // Вопросы истории. 1994. № 8. С. 145—163; № 9. С. 141—151.
Касалликка сабабчимасман Покиза-ю, саришта касман.Асрадим заҳира, дон-дунниУлаб бирга кундузу -тунни.Худоларга шак келтирмадим. Марҳумларга гап келтирмадим.Хиёнаткор эмасман, эй

Слайд 31 “Мархумлар китоби”дан лавхалар

“Мархумлар китоби”дан лавхалар

Слайд 32ҚАДИМГИ ҲИНДИСТОНДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИ РИВОЖИ
Кўпгина тарихчи, археологлар Ҳинд диёрида

илк мактаб таълими орийларгача бўлган давр, Месопатамия давлатлари билан анча

чамбарчас боғлиқ бўлган ҳарап маданияти шаҳарларида (эр авв. 3-2-минг йиллик) пайдо бўлган деб ҳисоблашади
ҚАДИМГИ ҲИНДИСТОНДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИ РИВОЖИ Кўпгина тарихчи, археологлар Ҳинд диёрида илк мактаб таълими орийларгача бўлган давр, Месопатамия

Слайд 33Эрамиздан аввалги 2-минг йилликда Ҳиндистоннинг шимолий-ғарби, Ҳиндикуш тоғ тизмалари орқали

бостириб кирган, ўзларини орий(олийнасаб, аслзода, улуғвор) деб атайдиган қабилалар томонидан

ўзлаштирилиб, забт этилди. Кейинчалик маҳаллий аҳоли ҳамда орий-истилочилар мунособатлари негизида каста (табақа) номини олган тоифалар пайдо бўлди.

Аҳоли 4 та асосий каста:
браҳман (коҳинлар),
кшатрий (ҳарбийлар),
вайша (деҳқонлар, ҳунарманд, савдогарлар),
шудра (хизматкор, қул, ёлланма ишчилар)ларга табақаланган эди.

Эрамиздан аввалги 2-минг йилликда Ҳиндистоннинг шимолий-ғарби, Ҳиндикуш тоғ тизмалари орқали бостириб кирган, ўзларини орий(олийнасаб, аслзода, улуғвор) деб

Слайд 34Юқори табақа вакилларигагина хос инсон бахтли ҳаёт кечириши учун яратилган

деган ғоя асосида идеал тарбия тўғрисидаги қарашлар мажмуи шакллана

бошлади. Бундай идеал тарбия жараёнининг асосини:

Ақлий ривожланиш (фикрнинг равшанлиги, мақсаднинг аниқлиги, тиниқ идрок)
Ахлоқий маданият (ижобий хусусиятлар)
Маънавий ривожланиш (ўз-ўзини англаш)
Жисмоний етуклик (чиниқиш, ўз танасини бошқара олиш)
Нафосат тарбияси (табиат ва гўзаллика муҳаббат, дадиллик ҳамда вазмин-босиқлик) ташкил этарди.

Юқори табақа вакилларигагина хос инсон бахтли ҳаёт кечириши учун яратилган деган ғоя асосида  идеал тарбия тўғрисидаги

Слайд 35Таълим-тарбия мазмуни акс этган асарлар
Ведалар
Упанишада
“Маҳобҳорат”
“Рамаяна”
“Бхагаватапурана”
“Бхавадгита”

Таълим-тарбия мазмуни акс этган асарларВедаларУпанишада“Маҳобҳорат” “Рамаяна”“Бхагаватапурана” “Бхавадгита”

Слайд 36Донишманд-гуру сабоқ бермоқда

Донишманд-гуру сабоқ бермоқда

Слайд 37Қадимги Ҳинд ёзувлари .

Қадимги Ҳинд ёзувлари .

Слайд 38Брахма ёзуви

Брахма ёзуви

Слайд 39 ҚАДИМГИ ХИТОЙДА МАКТАБ ВА ПЕДАГОГИК ФИКР ТАРАҚҚИЁТИ
Қадимги Хитой цивилизацияси мил.авв.

3 минг йиллик охирида шаклланди. Тарихчи Сима Цян ўз «Тарихий

хотиралар» асарида мамлакат тарихини турли сулолаларнинг ҳукмронлик даврларига бўлган. Кўҳна Месопатамия ва Миср сингари Хитой ҳам қадимий, ўзига хос юксак маданиятига эга бўлган.
Хитойликлар Шань сулоласи даврида (мил.авв. 2 мингинчи йил ўрталарида) ўзларигагина хос, мустақил ёзув тизими иероглиф (лот хиерос-муқаддас, глифе- нақш солмоқ, ўйиб ёзилган) ёзувини яратдилар. Бу ёзув бир неча ўн минг белги-иероглифлардан иборат. Милоднинг I асрида бу иероглифлар ҳозирги Хитой ёзуви кўринишига эга бўлди. Қадимги Хитой ёзуви асосида кейинчалик Корея, Въетнам ва Япон ёзувлари пайдо бўлди.
ҚАДИМГИ ХИТОЙДА МАКТАБ ВА ПЕДАГОГИК ФИКР ТАРАҚҚИЁТИ	Қадимги Хитой цивилизацияси мил.авв. 3 минг йиллик охирида шаклланди. Тарихчи

Слайд 40Чжоу даврида Хитойда металл тангалар (дунёда биринчи марта) муомалага чиқарилди.


Денгизларда сузиш учун компас ихтиро қилинди. (унинг стрелкаси шимолни эмас,

жанубни кўрсатган).
Шунингдек, бу юртда, дунёда биринчи бўлиб порох ихтиро қилиниб, ундан байрамлардаги мушакбозликларда фойдаланилган.
Артилерия, милтиқ, арбалет-милтиқлар ҳам дастлаб Хитойда яратилган.
Бундай ютуқларда таълим-тарбиянинг алоҳида ўрни бор.
Чжоу даврида Хитойда металл тангалар (дунёда биринчи марта) муомалага чиқарилди. Денгизларда сузиш учун компас ихтиро қилинди. (унинг

Слайд 41Қадимги Хитой манбаларига кўра илк мактаблар эрамиздан аввалги 3-минг йилликда

пайдо бўлиб сян ва сюй деб номланган.
Сян мактаблари

қариялар яшаши учун махсус ташкил қилинган биноларда вужудга келиб, бу мактабларда кексалар йиллар давомида тўплаган таълим-тарбия усуллари ҳамда бой тажрибаларини ёш авлодга етказганлар.
Сюй мактабларида эса дастлаб ҳарбий таълим, жумладан, камондан ўқ отиш малакалари ўргатилган.
Кейинчалик бу типдаги ўқув муассасаларини ажратиш ҳамда номлаш мақсадида сюэ (ўқитиш, ўқиш) атамасидан фойдаланишган.
Қадимги Хитой манбаларига кўра илк мактаблар эрамиздан аввалги 3-минг йилликда пайдо бўлиб  сян ва сюй деб

Слайд 42Донишмандлар суҳбати.

Донишмандлар суҳбати.

Слайд 43Қадимги Хитойдаги мактаб таълими оддий учлик: енгиллик, ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги розилик

ҳамда ўқувчиларнинг мустақиллиги ғоясига асосланган эди. Мураббий ўқувчилар олдига

мустақил равишда турли вазифаларни қўйиш ҳамда бажаришга ўргатиш учун масъул ҳисобланарди.

Педагогик фикр тараққиёти ривожига Конфуций ва унинг издошлари улкан из қолдирдилар.

Қадимги Хитойдаги мактаб таълими оддий учлик:  енгиллик, ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги розилик ҳамда ўқувчиларнинг мустақиллиги ғоясига

Слайд 44Конфуций

Конфуций

Слайд 45Конфуций таълим-тарбия жараёнидаги мавжуд бўлган тажрибаларни умумлаштириб, бу соҳада ўз

таълимотини яратди
Бу таълимот негизида умумфалсафий ҳамда ижтимоий ғоялар асосидаги

қарашлар ётарди. У тарбия ва ахлоқий мукаммалликни инсон турмуш тарзининг кўрки, халқ фаровонлигининг асосий шарти деб ҳисобларди. Конфуций фикрича, жамиятдаги барқарорликка, ҳар бир инсоннинг ўз ижтимоий мавқеидан келиб чиққан ҳолда эришилади, яъни «… агар подшо ҳақиқий подшо ўрнида, фуқаролар-фуқаро ўрнида, ота-ота, она-она ўрнида, бола-бола ўрнида бўлсагина давлат гуллаб-яшнайди».
Конфуций таълим-тарбия жараёнидаги мавжуд бўлган тажрибаларни умумлаштириб, бу соҳада ўз таълимотини яратди Бу таълимот негизида умумфалсафий ҳамда

Слайд 46Инсоният тарихида ҳар томонлама ривожланган баркамол шахс ғоясини биринчи марта

Конфуций таълимоти мазмунида кўриш мумкин. Унинг фикрича, идеал тарбияланган шахсда

қуйидаги фазилатлар: олийжаноблик, ҳақиқатга интилиш, ростгўйлик ҳамда юксак маънавий маданият хусусиятлари мужассам бўлиши шарт.

Конфуцийнинг педагогик қарашлари унинг “Суҳбатлар ва мушоҳадалар” (Лунь Юй) асарида ўз аксини топган бўлиб, унда файласуфнинг ўқувчилар билан мулоқот жараёнидаги суҳбатлари ўрин олган.
Ушбу китобдаги таълим-тарбия тамойилларининг юксак мавқеи ҳамда ўқувчиларни мантиқий фикрлашга ундайдиган: “Билим олмоқ , лек фикр юритмаслик – вақтни беҳуда сарфлашдир.
Фикр юритиш, лек билим олмаслик эса – танназулдир”,
“Агар ўзинг мукаммаллашмасанг, қандай қилиб бошқаларни мукаммаллашишга тарғиб қиласан.”,
“Ўқиш ва доимий такрорлаш”,
“Ўқишдан безимагин” каби ҳикматлар ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.

Инсоният тарихида ҳар томонлама ривожланган баркамол шахс ғоясини биринчи марта Конфуций таълимоти мазмунида кўриш мумкин. Унинг фикрича,

Слайд 47Хулоса қилиб айтганда қадимги шарқ цивилизациялари инсониятга бетакрор, бой тажрибани

тақдим этган ҳолда, дунё таълим-тарбия жараёни тараққиётига беҳисоб ҳисса қўшганлиги

билан юксак эътиборга лойиқдир.

Бу давр ва ҳудудларда ёзув, илк ўқув муассасалари, таълим-тарбия усуллари ва воситалари пайдо бўлиб, таълим-тарбия жараёнининг мазмун моҳиятини англашга қаратилган дастлабки уринишлар амалга оширилди. Қадимги Икки дарё оралиғи, Миср, Ҳиндистон ҳамда Хитойда асос солинган таълим-тарбия анъаналари, кейинги давр педагогика фани ривожи, педагогик фикр тараққиётига пойдевор бўлиб хизмат қилганлиги шубҳасиздир.

Хулоса қилиб айтганда қадимги шарқ цивилизациялари инсониятга бетакрор, бой тажрибани тақдим этган ҳолда, дунё таълим-тарбия жараёни тараққиётига

Слайд 48ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Дандамаев M А Вавилонские писцы. М., 1983. Древнекитайская

философия. Собрание текстов. В 2 тт. M, 1972-1973.
Джуринский А.

История зарубежной педагогики. Москва Издательская группа "ФОРУМ" - "ИНФРА-М" 1998
Жaббopов И. Антик маданият ва маънавият хазинаси. -Т.: «Ўзбекистон». 1999.
Зуннунов А. ва бошқалар. Педагогика тарихи. –Т.: Ўқитувчи. 2000. -Б. 8-11.
Истрин В. А. Возникновение и развитие письма. М., 1965
Корнетов Г. Б. Воспитание в первобытном обществе. M., 1991.
Сулаймонова Ф. Шарқ ва ғapб. – Т.: Фан. 1991.
Три великих сказания Древней Индии. М., 1978.
Хофман Ф. Мудрость воспитания. Очерк первый / Пер. с нем. М., 1979.
Хрестоматия по истории Древнего Востока. Ч. 1. М ., 1980.
Хрестоматия по истории зарубежной педагогики. М., 1981.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ Дандамаев M А Вавилонские писцы. М., 1983. Древнекитайская философия. Собрание текстов. В 2 тт.

Обратная связь

Если не удалось найти и скачать доклад-презентацию, Вы можете заказать его на нашем сайте. Мы постараемся найти нужный Вам материал и отправим по электронной почте. Не стесняйтесь обращаться к нам, если у вас возникли вопросы или пожелания:

Email: Нажмите что бы посмотреть 

Что такое TheSlide.ru?

Это сайт презентации, докладов, проектов в PowerPoint. Здесь удобно  хранить и делиться своими презентациями с другими пользователями.


Для правообладателей

Яндекс.Метрика